“Сени қандай севишимни билмайсанда”

Сана: 09.10.2015 2853

“Сени қандай севишимни билмайсанда”

Ёш, умидли ижодкорлар яхши ният билан шоу-бизнес оламига қадам қўйиб, ўзининг ижро маҳорати, интилиши ва самарали меҳнат қилиши натижасида кўплаб ютуқларга эришмоқда. Қисқа фурсатларда халқимиз меҳрини қозониб келаётган ёш ижодкорлар сони яна биттага кўпайди. Даврон Султонов илк қўшиғини яратишда профессионал ижодкорларга мурожаат қилди. 

“Сени қандай севишимни билмайсанда”

“Билмайсанда” деб номланган бу мусиқий асар бугун “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали тақдим этилди. Сўзи Аҳад Қаюмга тегишли бўлган композициянинг мусиқаси ва аранжировкаси устида Сарвар Раҳматхўжаев иш олиб борган. Мазкур қўшиқ мухлислар илиқ фикрлар билан кутиб олинди.  Бу эса хонанданинг янада жўшиб ижод қилишига ундаса ажаб эмас.  Ҳозир сиз Даврон Султонов ижросидаги “Билмайсанда” таронасини тинглаш ва баҳо бериш имконига эгасиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol