Али Отажонов ҳаммани рақсга чорлайди

Сана: 05.10.2015 1392

Али Отажонов ҳаммани рақсга чорлайди

Эстрада оламида тиним билмай ижод қилаётган хонанда ва актёр Али Отажонов бугун мухлисларини янги видеоклипи билан хушнуд этади. Видеоклип ёшларбоп ва хазиломуз тарзда яратилган “Рақсга туш” номли  таронасига ишланган бўлиб, мазкур қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси муаллифи Якзон. Малайзия ва пойтахтимизнинг сўлим гўшаларида суратга олинган бўлиб, унга Дурдона Тўлаганова режиссёрлик қилган.

 

Али Отажонов ҳаммани рақсга чорлайди

Али Отажонов ҳаммани рақсга чорлайди

Клип мавзуси эса бугунги кундаги ёшларнинг энг қиззиққан ва эътиборини қаратган инстаграм тармоғи ҳақида. Алининг ўзи ҳам мазкур интернет тармоғида фаол экани унинг мухлисларига маълум. Айтганча, клипда эстрадамизнинг энг ёрқин вакилларини кўришингиз мумкин. Кутилмаган ва ноанъанавий тарзда яратилган видеоклип  халқимизга манзур келиши аниқ. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol