Санъаткорлар сулоласи

Сана: 05.10.2015 6154 қайноқ

Бугунги кунда ота-онасининг йўлидан борган бир қатор ижодкорлар кўплаб ютуқларга эришиб келмоқда. Улар орасида номи брендга айланиб улгурган, мухлислар муҳаббатига эришган хонандалар, актёр ва актрисалар, бир сўз билан айтганда санъат олами вакиллари бисёр. Биз бугун ана шундай ижодкорлар ҳақида тўхталишга аҳд қилдик.

Санъаткорлар  сулоласи Санъаткорлар  сулоласи

Шохруҳхон

Ўзбек киносида юқори чўққиларни эгаллаган, бир қатор фильмларнинг режиссёри Зебо Наврўзова санъат соҳасининг етакчи вакиласи ҳисобланади. Унинг фарзандлари ҳам унинг йўлини давом эттириб, кино соҳасида ҳам, хонандаликда ҳам ўз ўрнини топишган. Шохруҳхонга ортиқча таъриф беришнинг хожати йўқ. Унинг исми брендга айланиб улгурган. Шунингдек, Муҳаммадалини ҳам кўрсатиб ўтишимиз мумкин. У ҳам онаси ва акаси каби ўзининг яратган роллари билан халқимиз назарига тушмоқда.

Санъаткорлар  сулоласи Санъаткорлар  сулоласи

Зарина Низомутдинова

Латофатли актриса Зарина Низомутдинова кино соҳасининг ёрқин юлдузи ҳисобланади. У болалигидан санъат муҳитида катта бўлган ва кичиклигидан бу соҳага меҳри баланд бўлган. Айни дамда актрисалик билан бирга хонандалик фаолиятини ҳам олиб бормоқда.  Отаси Шаҳбоз Низомутдинов ўзбек эстрадасининг афсонаси эди. Зарина эса унинг муносиб давомчиси бўла олди деб ўйлаймиз ва янада улкан ижодий парвозлар тилаймиз.

Азиз Раметов

Ўзбек киносининг маҳоратли актёр ва актрисалари Саида Раметова ҳамда Жумадилла Раметов халқимизнинг муҳаббатига сазовор бўлган ижодкорлар ҳисобланади.  Уларнинг иқтидориша ижро маҳоратига ҳар бир томошабин тан берган. Устоз санъаткорларнинг фарзанди Азиз Раметов ҳам ота-онаси танлаган касбни давомлаб, мухлислар муҳаббатига сазовор бўлмоқда.

Санъаткорлар  сулоласи

Манзура

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, хушовоз хонанда Манзура болалигиданоқ санъат билан ҳамнафас вояга етди. Маълумки, унинг отаси Муборак Йўлдошев таниқли рассом. Манзура рассом бўлмасада,  хонандаликда ўз ўрни ва мавқеига эга ижодкор.

Санъаткорлар  сулоласи

Фаррух Комилов

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов ўзининг дилтортар тароналари билан халқимиз олқишига сазовор бўлган маҳоратли хонанда ҳисобладаи. Унинг фарзанди Фаррух Комилов ҳам отаси танлаган йўлни давом эттирмоқда. Ўз мухлисларига эга бўлган хонанда тинмай ижод қилиб, ўз ўрнини топишга, халқимиз ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқда.

Муқаддас Саъдуллаева

Ўзбек киносининг ёрқин намоёндалари, ўзининг ўлмас образлари билан ҳар бир юртдошимих қалбида яшаб, олқишларга сазовор бўлган Лутфулла Саъдуллаев ва Гулчеҳра Саъдуллаеванинг муносиб давомчиси, Муқаддас Саъдуллаева ҳам бугунги кунда кино соҳасида кўплаб ютуқларга эришиб келмоқда.

Санъат оламида ота-онасининг йўлини танлаб, ишини давом эттираётган кўплаб ижодкорларни кўрсатишимиз мумкин. Мана шундай муносиб сулола давомчилари ҳақида келгуси янгиликлармизда ёритиб ўтамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol