Баҳром Назаровнинг концерт дастурида мухлисларни қандай туҳфалар кутмоқда
Қалбида ватан муҳаббати ва шукроналик туйғулари жўш урган хонанда Баҳром Назаров жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган “Шукрона” деб номланган яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик кўрмоқда. Маълумотларга қараганда, мазкур концерт дастурида Баҳром Назаровнинг ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қўшиқлари гулдастасини тинглашингиз мумкин. Шунингдек, кутилмаган совринлар энг омадли мухлисларни кутмоқда. Баҳром Назаров раққосалар ўртасида кастинг эълон қилганю Қолаверса конйертга янги ғоя киритиш, энг сара саҳна кўринишлар бўйича ҳам танлов олиб бормоқда. Бахром Назаров мухлисларини қанчалик лол қолдиради? Унинг концерт дастурига тайёргарлик ишлари қандай кечяпти? Барча саволларга аниқ жавоб тез кунда.