“Тўйлар муборак”

Сана: 26.09.2015 1263

“Тўйлар муборак”

Ўзининг дилтортар қўшиқлари билан халқимиз қалбидан муносиб жой олган хонанда Масрур Усмонов сайтимиз орқали янги “Тўйлар муборак” деб номланган мусиқий асарини яқиндагина тақдим этган эди.  Бугун мазкур мусиқий асарга ишланган видеоклип тайёр бўлди.  Халқ сўзи ва мусиқаси билан яратилган ушбу композицияга ишланган видеоклипга Шерзод Умаров режисёрлик қилган. Эслатиб ўтамиз, тарона аранжировкасини Абдурашид Усмонов амалга оширган. 

“Тўйлар муборак”

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Аввал хабар қилганимиздек Масрур Усмонов актёрлик соҳасида ўзини синаб кўрмоқда. Унингиштирокидаги “Лафз” картинаси тез кунларда катта экранларга чиқиши кутилмоқда. Қолаверса, яна бир замонавий ва мафтункор тарона устида иш олиб бормоқда. Ҳозирча таронанинг номи сир тутилмоқда.  Бу ҳақида тез кунда батафсил маълумотни сайтимиз орқали билиб олишингиз мумкин. Ҳозир эса хонанданинг янги видеоклипига баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol