Инстаграмда нима гап?

Сана: 25.09.2015 5792 қайноқ

Ҳаётимизни бир бўлагига айланган инстаграм ижтимоий тармоғида нима гап? Демак, шу кеча –кундузда...

Инстаграмда нима гап?

Улуғбек Раҳматуллаев Ҳиндистонда ҳам машҳурликка эришди

Эстрадамизнинг хушовоз хонандаси халқимизнинг севимли ижодкори Улуғбек Раҳматуллаев энди Ҳиндистонда ҳам машҳур. Хонанда ўзининг инстаграм ижтимоий тармоғида қолдирган маълумоти ва видеолавҳасига кўра, унинг “I love you” таронасини ҳиндистонлик хонанда ижро этган. “I love you” қўшиғимни ҳиндлар куйлабди. Ҳонанда Раж Маноҳар. Айтишларича Ҳиндистонда машҳур экан. Ҳурсанд бўлдим. Сизлар ҳам кўришингиз мумкин. Энг қизиғи клипда мени ўзим” – дея изоҳ қолдирган Улуғбек Раҳматуллаев инстаграмдаги саҳифасида.

Инстаграмда нима гап?

Хонандалар пахта теримчиларини қўллаб қувватламоқда

Шоу бизнес оламининг бир қатор вакиллари пахта теримини бошлаб юборган пахта теримчиларини қўллаб қувватлаш мақсадида кичик концерт дастурларини тақдим этишмоқда. Куни кеча эстрадамизнинг хушовоз хонандалари Ягона, Шоира Отабекова, “Элдидо” гуруҳи солистлари мазкур концерт дастуридан ўзларининг инстаграм ижтимоий тармоғига суратлар ва видеолавҳаларни жойлашди.

Инстаграмда нима гап?

Озодбек Назарбековнинг шогирди хонанда Дилсўзга бағишлаб қўшиқ куйлади

Инстаграм ижтимоий тармоғида хонанда Дилсўз Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан бўлган ижодий суҳбат жараёридан фотосуратларини жойлади.  Маълумотларга қарагана, Озодбек Назарбековнинг шогирдларидан бири Бекзод Эшонов  Долсўзга бағишлаб қўшиқ куйлаган. У мазкур қўшиқни шогирдлар даврасида бўлиб ўтадиган концерт дастурида ижро этади.

Инстаграмда нима гап?

Масрур Усмонов раққоса Шодиёра Омоновага уйландими?

Хушовоз хонанда Масрур Усмонов ўзининг инстаграм тармоғига раққоса Шодиёра Омонова билан тушган фотосуратини жойлади. Мазкур суратни кўрган кишининг ҳаёлига  “уларнинг тўйи бўлдими” деган савол чарх уради.  Ҳаттоки, бу савол билан мурожаат қилган мухлислар ҳам талайгина. Хонанда эса барча саволларни очиқ қолдирган. Мазкур сурат ва хонанданинг ижоди ҳақида батафсил маълумот тез кунда сайтимиз орқали намойиш этилади.

Инстаграмда нима гап?

Нилуфар Усмонованинг гўзаллиги сири нимада?

Сўнги кунларда санъатимизнинг шўх ва шодон хонандаси Нилуфар Усмонова  инстаграм ижтимоий тармоғига жойлаган фотосуратларини кўриб мухлислари лол қолмоқда. Хонандани ҳеч ким  3 нафар фарзанднинг онаси деб ўйламайди. Мухлислар уни кун сайин гўзаллашиб, ёшариб бораётганини қайта қайта таъкидлашмоқда. Хонанданинг бу қадар гўзаллашаётганининг сири, қоматни сақлаш, қандай қилиб бундай натижага эришаётганини сўраб мурожаат қилган кузатувчилари сони кундан кунга кўпаймоқда.  Тез кунда биз мазкур гўзаллик сиридан Нилуфар Усмонова билан бирга сизларни воқиф этамиз. Демак, кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol