Ўзбек шоу бизнеси оламида янги ном Ҳадича Қурбонова

Сана: 23.09.2015 3471

Ўзбек шоу бизнеси оламида янги ном Ҳадича Қурбонова

Бугунги кунда санъат оламига қадам қўйиб, ўз ўрнимни топаман деб жон бериб ижод қилаётган ёш ва умидли ижодкорлар талайгина. Улар қаторига яна бир янги ном, янги вакил қўшилди. Ҳадича Қурбонова катта шоу-бизнес оламига қадам қўйди. Унинг илк таронаси бугун Ўзбегим Таронаси радиоси орқали жаранг сочди. “Анор” деб номланган мазкур композиция тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Бобур Бобомурод сўзи ва Бахтиёр Қурбонов мусиқаси ҳамда аранжировкаси билан яратилган ушбу ижод маҳсули халқимизга манзур келади деган умиддамиз. Ёш ва умидли ижодкор Ҳадичанинг ижодига омад тилаб, янги мусиқий асарни тинглашга сизларни чорлаб қоламиз. Марҳамат.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol