Қаро қошли санам Шерзодбекни ром этдими?

Сана: 23.09.2015 3123

Ёшларнинг севимли хонандаси, бугунги кунда кўпгина ютуқларга эришган, “Ниҳол” мукофоти совриндори Шерзодбек айни дамда  қизғин ижод уммонига шўнғиган. Унинг яқиндагина Ойбек Алиев режиссёрлигида “Қаро-қаро” таронаси учун суратга олинган видеоклипи бугунга келиб тайёр бўлди. Шерзодбек ваъдага мувофиқ янги видеомаҳсулотини сайтимиз орқали намойиш этмоқда.  

Мазкур таронанинг сўзи ва мусиқаси эса Наврўзбек Арзиқулов томонидан яратилган, аранжировка муаллифи эса Бобур Умаров. Шўх кайфиятда ижро этилган тарона учун тасвирга олинган видеоклип трек ва қисқа сюжетни ўз ичига олади.

Қаро қошли санам Шерзодбекни ром этдими?

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Унинг яна бир композицияси тайёр бўлди ва тез кунда мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Ҳозир эса Шерзодбек ижросидаги “Қаро-қаро” қўшиғига ишланган видео асарни томоша қилинг ва баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol