Балли, Камолиддин!

Сана: 23.09.2015 4774

Балли, Камолиддин!

22 сентябрь куни соат 18:00да Алишер Навоий номли кино саройида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган «Балли, Камолиддин!» бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди

 

Балли, Камолиддин!

Режиссёр Элёр Ҳошимов томонидан суратга олинган мазкур фильмда мамлакатимиздаги кичик ва ўрта бизнес ҳамда қишлоқ хўжалигининг ривожи, мазкур соҳаларда эл-юрт равнақи, Ватан шуҳратини ошириш йўлида меҳнат қилаётган ташаббускор ёшлар ва уларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, картинада замонавий оила муаммолари, ота-она ва болалар ўртасидаги муносабатлар, ёшларнинг маънавий тарбияси каби мавзулар ҳам кўтарилган.

Балли, Камолиддин!

Ушбу фильмнинг асосий воқеалари қишлоқда кечади. Аввал бир оила бўлиб яшаган ака-укалар, яъни Фазлиддин (Толиб Мўминов) ва Камолиддин (Миролим Қиличев)лар ҳозирда алоҳида истиқомат қилишади. Фазлиддин қишлоқда боғдорчилик билан рўзғор тебратади, Камолиддин эса шаҳарга кетади ва у ерда чет эл компаниялари билан ҳамкорлик қилувчи катта фирмада бир бўлимни бошқариб, ўз бизнес лойиҳаси билан фирмага катта даромадлар келтиради. Акасининг боғни яратиш йўлида борини тикканини билган Камолиддин, боғдорчиликнинг бошқа сердаромадроқ тури билан шуғулланишни, бу йўлда акасига ўз бизнес  лойиҳалари билан кўмаклашишни маслаҳат беради. Зеро, неча йиллардан бери Фазлиддин етиштираётган хандон писта 15 йилда ҳосилга кирар эди. Айнан мана шу тафовут ака-ука ўртасида гоҳ-гоҳида турли зиддиятлар келиб чиқишига сабаб бўлади.Аммо, кутилмаган воқеа қаҳрамонлар ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборади. Юк машинаси ҳайдаб кетаётган Фазлиддин тоғ йўлида ҳалокатга учраб, вафот этади Бу йўқотиш Камолиддинни қаттиқ гангитиб қўяди. Маъракаларни ўтказиб шаҳарга қайтса,  қишлоқда акаси бошлаган иш қолиб кетяпти.Камолиддин икки ўт орасида қолади. Ниҳоят, ягона, шу билан бирга тўғри бўлган йўлни танлайди, у қишлоққа, марҳум акасининг ишини давом эттириш учун кетади.Фильм Камолиддиннинг акаси яратаётган боғни янада гуркиратиб, акасининг орзусини рўёбга чиқариши ва бу ишга чет эллик ҳамкорларни ҳам жалб қилиб, оддий боғдорчиликдан бошланган ишни бизнес даражасигача кўтариши билан якун топади.Бу киноасардан мақсад ўзбек миллатига хос бўлган қадриятлар, яъни оилада бир-бирини қўллаб-қувватлаш, туғилиб ўсган Она юрт, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни кучайтиришдан иборат. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан «Илк-фильм» киностудиясида драма жанридаги «Балли, Камолиддин!» бадиий фильми суратга олинди. 2014 йилнинг сентябрь ойида ишлаб чиқаришга туширилган ушбу фильмни суратга олиш ишлари Тошкент вилоятининг Паркент туманида, Жиззах вилоятининг Маржонбулоқ қишлоғида, шунингдек, Тошкент шаҳрида олиб борилган.

 

Балли, Камолиддин!

Сценарий муаллифи:  Жасур Исхаков. Саҳналаштирувчи режиссёр: Элёр Ҳошимов. Саҳналаштирувчи оператор:  Жамшид Ғаниев. Саҳналаштирувчи рассом: Акмал Абдумўминов. Гримчи рассом: Маҳбуба Исанова. Либослар бўйича рассом: Шероза Саидазизова. Режиссёр: Азим Айматов. Режиссёр ёрдамчиси: Дилмура Муродова. Картина директори: Қудратилла Файзуллаев

Ролларда:Миролим Қиличев, Толиб Мўминов,  Рустам Каримов, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Шаҳзода Матчонова, Мадина Юсупова, Мақсад Юнусова, Самандар Тўлқинов, Гулхумор Абдуллаева, Шаҳзода Жўраева

Балли, Камолиддин! Балли, Камолиддин! Балли, Камолиддин!

Балли, Камолиддин! Балли, Камолиддин! Балли, Камолиддин!

Балли, Камолиддин! Балли, Камолиддин! Балли, Камолиддин!

Балли, Камолиддин! Балли, Камолиддин! Балли, Камолиддин!

Балли, Камолиддин! Балли, Камолиддин! Балли, Камолиддин!

Балли, Камолиддин! Балли, Камолиддин! Балли, Камолиддин!

Балли, Камолиддин! Балли, Камолиддин! Балли, Камолиддин!

Балли, Камолиддин! Балли, Камолиддин!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol