Кўзларингда сени фақат бахтни кўрсам...

Сана: 22.09.2015 3467 қайноқ

Кўзларингда сени фақат бахтни кўрсам...

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода янги тароналар, видеоклиплар, ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган лойиҳалар устида қизғин иш олиб бормоқда. Шаҳзода ижросидаги “Бахтли кўрсам” деб номланган навбатдаги қўшиғи бугун Ўзбегим Таронаси радиосининг премьера лойиҳаси орқали жаранг сочди. Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган мазкур композиция мухлислар томонидан аъло даражада кутиб олинди. 

Кўзларингда сени фақат бахтни кўрсам...

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Шаҳзода айни дамда дунё миқёсида ижод қилаётган бир нечта таниқли ижодкорлар билан ҳамкорликда янги ижод намуналари устида ишламоқда. Хабарингиз бор, таниқли хонандалар билан яратган тароналари нафақат юртимизда балки, жаҳон миқёсидаги мухлислари севиб тинглайдиган қўшиқлари сирасидан жой олган. Қолаверса, куни кеча телеэкранларингиз узра намойиши бошланган “Меҳмонхона” телесериали учун куйланган саундтреки ҳам тез кунда намойиш этилади. Ҳозир эса мафтункор Шаҳзода ижросидаги “Бахтли кўрсам” композициясини тингланг ва янгиликларни кузатиб боринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol