Фаррух Раимовдан видеопремьера “Сенсизлик”

Сана: 22.09.2015 1723 қайноқ

Фаррух Раимовдан видеопремьера “Сенсизлик”

Истеъдодли хонанда Фаррух Раимов яқиндагина ўзининг “Сенсизлик” деб номланган таронасини тақдим этган эди. Мухлисларнинг аллақачон севимли қўшиғига айланиб улгурган бу композицияга видеоклип тасвирга олингани ҳам барчага маълум. Бугун хонанда мазкур видеомаҳсулотни сайтимиз орқали намойиш этмоқда.

Фаррух Раимовдан видеопремьера “Сенсизлик”

Фаррух Раимовдан видеопремьера “Сенсизлик”

Нодир Азимов сўзи ва Иқбол Муҳамаджонов мусиқаси билан яратилган бу қўшиқнинг аранжировкасини Фурқат Бобожонов амалга оширган. “Сенсизлик” композициясига видеоклип Сарвар Исаев режиссёрлигида тасвирга олинган бўлиб, операторлик вазифасини Иззат Лутфуллаев бажарган.

Фаррух Раимовдан видеопремьера “Сенсизлик”

Виеоклипда бош ролни иқтидорли актриса Севара Солиева ижро этган. Мазкур видеоасарни томоша қилган ҳар бир мухлисга манзур келиши аниқ. Сўзимизга ишонмайсизми? Унда ўзингиз кўринг ва баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol