"Индийская любовь" тез кунда

Сана: 21.09.2015 1277

"Индийская любовь" тез кунда

Серқирра ижодкорлардан ташкил топган, бугунги кунда тинмай мухлисларига янгилик улашаётган Беном гуруҳи вакиллари тез кунда яна бир туҳфани тақдим этишни режалаштирмоқда. Сарвар Комил бу сафар муҳаббатни рус тилида тараннум этади. “Индийская любовь” деб номланган мазкур тарона халқимиз учун кутилмаган ва ушбу ижодкорлар ижодида ҳали бундай  қўшиқ бўлмаганлиги таъкидланмоқда.

"Индийская любовь" тез кунда

Муҳаббат  дунёдаги энг олий туйғулардан бири ҳисобланади. Унинг кўриниши барча мамлакатларда бир хил бўлади десак янглишамиз. Сарвар ва Комил ижросидаги композицияда муҳаббатнинг ҳиндча кўринишига гувоҳи бўламиз. Мазкур тарона тез кунда радиотўлқинларимиз узра жаранг сочиши кутилмоқда. Шундай экан, биздан йироқлашманг ва севимли ижодкорларингиз ижодини биз билан бирга кузатинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol