PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

Муниса Ризаевадан видеоклип “Сакраменто”

Сана: 16.09.2015 2093

Муниса Ризаевадан видеоклип “Сакраменто”

Яккаҳон концерт дастурига қизғин тайёргарлик  кўраётганига қарамай,  Муниса Ризаева янги тарона ва видеоклиплар устида иш олиб бормоқда. Айни дамда мухлисларнинг севимли таронасига айланиб улгурган шўх ва рақсбоп йўналишда куйланган “Сакраменто”  таронасига видеоклип суратга олдиргани ҳақида маълум қилган эдик. Сарвар Исаев режиссёрлиги ва Иззат Лутфуллаев операторлигида тасвирга олинган клипнинг сюжети айнан “Сакраменто” ўқув марказида бўлиб ўтади. Видеоасарда Муниса Ризаева билан бирга, Муяссар Бердиқулова, Ботир Имомхўжаев, Элдор Қаюмов,  Феруза Норматова, Муқаддас Саъдуллаева, Севара Солиева, Маъмур Султонов, Асқар Ҳикматов, Акбархўжа Расулов, Анжелика Эсимбетова, Шерзод Бин, Зуҳра Солиева ва бошқалар иштирок этишган. Кишига юқори кайфият бағишлайдиган бу таронанинг видеоклипи  сайтимиз орқали томоша қилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol