Яккахон ижодини бошлаган Шуҳрат Умардан илк тарона премьераси

Сана: 14.09.2015 2607

Яккахон ижодини бошлаган Шуҳрат Умардан илк тарона  премьераси

Барчамизга “Шод” гуруҳидаги фаолияти билан таниш бўлган Шуҳрат Умаров ўзининг яккахон ижодини бошлади. “JB Mediа” лойиҳаси бўлиб бошланган яккахон фаолиятидаги илк қўшиғи сайтимиз орқали намойиш этилмоқда. “Нега энди” деб номланган мазкур таронанинг сўзи ва мусиқаси хонанданинг ўзига тегишди.  Аранжировкаси эса Жасур Бадалбоевга тегишли.  Ушбу мусиқий асарга видеоклип тасвирга олиш режалаштирилган бўлиб, айни дамда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Видеоклип Жамшид Ҳожиниёзов режиссёрлигида суратга олинади. Демак, тез кунда суратга олиш жараёни ҳақида батафсил маълумотга фақатгина сайтимиз орқали хабарбор бўлишингиз мумкин. Ҳозир эса Шуҳрат Умар ижросидаги “Нега энди” композициясини тингланг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни қолдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol