Сиз билган “Ака-сингил” таронаси ёш ижодкорлар ижросида!

Сана: 10.09.2015 2775

Сиз билган “Ака-сингил” таронаси ёш ижодкорлар ижросида!

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ва “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз ижросидаги “Ака-сингил” қўшиғини тингламаган, тинглаб кўзига ёш олмаган инсон бўлмаса керак. Мазкур тарона бугунги кунда ёш ижодкорлар Дониёрбек Жасурбеков ҳамда Дилнура Жасурбековалар ижросида янгича талқинда куйланди. Унга “Asia Interteinment”  компанияси томонидан  мусиқий сайқал берилди.  Шунингдек “Davr media” студиясининг клипмейкери Даврон Собиров томонидан видеоклип ҳам суратга олинган. Ғоя муаллифи Улуғбек Собиров. Мазкур қўшиқни жажжи ижодкорлар отасига бағишдаб ижро этишган. Айни дамда сиз ушбу видеолкипни томоша қилиш ва Дониёрбек ва Дилнуранинг ижро маҳоратига баҳо беришингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol