Масрур Усмонов касбини ўзгартирдими?!

Сана: 09.09.2015 2966

Ўзининг дилтортар қўшиқлари билан халқимиз қалбидан жой олган хонанда Масрур Усмонов сайтимиз орқали янги “Тўйлар муборак” деб номланган мусиқий асарини тақдим этди. Халқ сўзи ва мусиқаси билан яратилган мазкур композициянинг аранжировкасини Абдурашид Усмонов амалга оширган. Шунингдек яна бир замонавий ва мафтункор тарона устида иш олиб бормоқда. Ҳозирча таронанинг номи сир тутилмоқда.  Ўзининг ижодий янгиликлари билан бўлишар экан, хонанда кино соҳасига қўл ургани ҳақида маълум қилди. Бу қандай фильм? Наҳотки, хонанда Масрур Усмонов ўз касбини ўзгартирса? Барча саволларга тез кунда очиқ ойдин жавоб оламиз. Ҳозирча кузатишда давом этамиз. Айни дамда сиз Масрур Усмонов ижросидаги “Тўйлар муборак” композициясини тинглаш имконига эгасиз. Марҳамат.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol