Анвар Собиров: Айёминг муборак элим!

Сана: 18.02.2014 2278

Яқиндагина “Соғлом бола йили” га бағишлаб  “Соғлом бола”, Наврўз айёмига атаб  “Сумалагим” номли тароналарини  муҳлисларига тақдим этган таниқли хонанда Анвар Собиров бизни  яна бир таҳфаси билан шод этди. 

Ижодкор 25-28 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида  “Айёминг муборак элим” номли концерт дастурини  ўтказади. Баҳор фаслининг айни гулу чечакларга тўла кунларида  бўлиб ўтадиган ушбу  концерт  томошабинларга  чексиз завқ бағишласа ажаб эмас.

Сабаби Хоразмнинг шўх-шодон наволари томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Қўшиқларгина эмас, балки муҳит ҳам  сизни  ўзга манзилларга олиб боргандай бўлади. Хонанда саҳнани антиқа декорация билан безашни ният қилди, яъни қадимий Хива гўзаллигидан баҳраманд бўласиз, ўзингизни худди Ичанқалъада ўтиргандай ҳис этасиз.  Ажойиб! Ахир юртимизнинг бебаҳо қадимий ёдгорликлари аро концерт томоша қилишга нима ҳам етарди.

Сизга маълумки, Хоразмнинг санъати, урф-одатлари  ўзгача  чиройга эга. Концертга ташриф буюриб, ана шу анъаналар жо бўлган саҳналаштирилган томоша, Хоразмнинг рақсга чорловчи куй қўшиқларидан баҳра оласиз. Хивани зиёрат қилишга улгурмаганларга  концерт дастури ёрқин таассуротлар бағишлайди ва ўша  кўркам масканларга бориш истагини яратиши шубҳасиз.

Концерт “Жайхун наволари янграганда...” сўзлари билан бошланиб, Анвар Собиров ижро этадиган  қўшиқларнинг 70 - 80 фоизи рақсбоп тароналардир. Янги янги тароналарини, уларга қўшиб соғинчини, меҳрини тақдим этадиган хонанда одамларни баъзан учраб турадиган  ғам ташвишлардан йироқ этиб, ўйин-кулгу бағишлаш истагида.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol