Умар Шамсиев “Жонимга озор”и орқали Ирода Иралиеванинг кўнглига йўл топди

Сана: 07.09.2015 1061

Умар Шамсиев “Жонимга озор”и орқали Ирода Иралиеванинг кўнглига йўл топди

Хушовоз хонанда Умар Шамсиев ўзининг “Жонимга озор” деб номланган композициясига видеоклип суратга олдиргани ҳақида хабар берган эдик. Бугунги кунда видеолкип устида олиб борилаётган ишлар якунига етди ва сайтимиз орқали халқимизга тақдим этилмоқда.

Мазкур шўх ва кайфиятни кўтарувчи қўшиққа  Равшан Нурмуҳаммедов режиссёрлигида суратга олинган видеоклип кичик сюжетни ўз ичига олади. Хонанда Ирода Иралиева билан яратган дуэтлари хит даражасига кўтарилгандан сўнг ижодий ҳамкорликни давом эттиришга аҳд қилган Умар Шамсиев қизиқарли воқеаларга бой бўлган клипда бош ролни айнан Ирода Иралиева билан биргаликда ижро этишди. Хонанда Умар Шамсиев бу сафар ушбу қўшиқ орқали Ирода Иралиеванинг кўнглига йўл топдими? Улар ўртасидаги мавҳум муносабатга аниқлик киритилдими? Буни видеоклипни томоша қилиб билиб олишингиз мумкин. Марҳамат томоша қилинг ва фикр – мулоҳазаларингизни билдиринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol