Манзура ва Шохрух “Ўзингдан кўр”

Сана: 04.09.2015 4159 қайноқ

Манзура ва Шохрух  “Ўзингдан кўр”

Ўзбек эстрадасининг бетакрор юлдузи, хушовоз хонанда Манзура, Шохрух реппер билан дуэт тарона куйлагани ҳақида хабар берган эдик. “Ўзингдан кўр” ёхуд “Фожеа” деб номланган мазкур композиция нафақат ҳар икки ижодкор, балки мухлислар учун ҳам кутилмаган янгилик бўлди десак муболаға бўлмайди.  Ушбу қўшиқ бугун Ўзбегим Таронасининг премьера лойиҳаси орқали жаранг сочди. Тингловчилар томонидан дуэт тарона кутилганидан ҳам аъло даражада қарши олинди.  Бобур Умаров билан ҳамкорликда яратилган мусиқий асар Манзурага жуда ҳам маъқул келган. Реп йўналишини ёқтириши ва Шохрухни ижодини кузатиб боришини ҳам маълум қилган хонанда ушбу ҳамкорликдан мамнун. Айни дамда сиз сайтимиз орқали Манзура ҳамда Шохрух ижросидаги “Ўзингдан кўр” композициясини тинглаш имкониятига эгасиз. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг. Фикр ва мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol