Ойбек ва Нигора яна бир ижод маҳсулини туҳфа этди

Сана: 17.02.2014 3586

Барча узоқ кутган ва ижодкорлар учун муҳим бўлган тақдимот маросими Ойбек ва Нигорадан тақдим этилди. 

16-февраль ижодий воқеаларга бой кун бўлди. Кун “Манго” гуруҳининг альбом тақдимоти олди учрашуви билан бошланган бўлса, кейин Шоҳруҳхон концерти билан давом этди. Сўнг эса яна бир тақдимот. Ойбек ва Нигора навбатдаги ижод маҳсулини тақдим этишди.

“Мени кечир” номли таронага клип суратга олинаётгани ҳақида хабар бергандик. Клип тақдимоти эса куни кеча юлдузлар даврасида ўтказилди ва олқишларга сазовор бўлди. Тор доирадаги намойишда ижодкорларнинг яқин инсонлари иштирок этди. Тадбирга клип режиссёри Рустам Мелиев ҳам ташриф буюрди. 

Клип сюжети ва ўзгача йўналишда тайёрланганлиги билан ажралиб туради. Бу клипни томоша қила туриб, Ойбек ва Нигоранинг меҳнатига тан беришингиз аниқ. Намойишдан сўнг билдирилган фикрлар ҳам буни тасдиқлайди. Сайтимиз ушбу клипни сизнинг эътиборингизга ҳавола этади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol