Фарзандини мактабга кузатган машҳурлар

Сана: 02.09.2015 5201 қайноқ

Фарзандини мактабга кузатган машҳурлар

2-сентябрь билимлар кунида ёзги таътилдан ўқувчилар, талабалар яна жонажон ўқув юртларига бир олам қувонч  қайтишади. Айниқса шу куни мактабга илк бор қадам қўйган жажжи ўқувчиларнинг қувончи-ю ҳис ҳаяжонларини таърифлаб бўлмайди. Биринчи қўнғироқ уларнинг бутун умр ёдида муҳрланиб, энг ёрқин лаҳза бўлиб қолаверади. Бугун бир қатор санъат оламининг вакиллари фарзандларини мактабга кузатишди. Мактаб остонасига қадам қўйган жажжи ўқувчилар кўзларидаги ҳаяжонни тасвирлаб бўлмайди. Уларга каби ота-оналари ҳам ўзгача қувончда.

Фарзандини мактабга кузатган машҳурлар

Жаҳонгир Позилжоновнинг қизалоғи Райхон ҳам бугун илк бор мактабга қадам қўйди. Бу ҳақида хонанда инстаграм ижтимоий тармоғи орқали маълум қилди. “Бугун биринчи қўнғироқда қизим Президент совғаларини олди. Қизим жудаям хурсанд. Юртбошимиз бахтимизга доимо соғ бўлсинлар” – дейди хонанда Жаҳонгир Позилжонов.

Фарзандини мактабга кузатган машҳурлар

Абдували Ражабов ҳам ўғлини мактабга кузатди. Бундан хонанда ҳам, унинг фарзанди ҳам жуда хурсанд. “ Биз бугун биринчи синфга чиқдик. Урраааа” дея хабар ҳақида маълум қилди хонанда Абдували Ражабов инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Фарзандини мактабга кузатган машҳурлар

Жозибали хонанда Саида ҳам фарзандини бугун мактабга кузатди. “1-синф! Мана биз улғайдик. Мактаб! Биринчи қўнҳироқ! Бу йил биринчи синфга қадам қўйган барча болаларни ва уларнинг ота-оналарини табриклайман” – дейди хонанда.

Фарзандини мактабга кузатган машҳурлар

Хушовоз хонанда Юлдуз Турдиева ҳам ўғли мактабга қадам қўйди. Бу ҳақида маълум қилан экан хонанд а “Бугун катта ўғлим меҳрибоним меғрожим 1-синфга мактбга чиқди. Илоҳий илмли, ўқимишли бўлиб улғайсин. Болажонларимиз бахтимизга соғ-омон бўлишсин”-дея барча болаларни табриклади.

Биз ҳам уларнинг тилакларига қўшилган ҳолда,  мактабга илк бор қадам қўйган барча жaжжи ўқувчиларга омад тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol