“Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтди

Сана: 31.08.2015 3288

“Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтди

Сўзда таърифлаб, қаламда тасвирлаб бўлмайдиган ҳис-туйғулар мусиқада ўз ифодасини топади. Уни тушуниш, таъсирини сезиш учун таржимон шарт эмас. Мусиқа халқларни, турли миллат ва элатларни бир-бирига танитади, яқинлаштиради.

1997 йилдан буён ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали жаҳон аҳлининг ўзаро маданий мулоқотга бўлган ҳаётий эҳтиёжини рўёбга чиқаришда беқиёс восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллик байрами арафасида ўтган бу галги фестивалга Самарқандда катта тайёргарлик кўрилди. Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлари Самарқанднинг ноёб тарихий обидаларини зиёрат қилиш, тўкин ва фаровон бозорларимизни кўриш, истиқлол йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва меҳмондўст халқимиз билан танишиш имкониятига эга бўлмоқда.

“Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтди

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, фестивалнинг нуфузи ва қамрови тобора ортиб бормоқда. Кўплаб мамлакатлар, халқаро маданият ташкилотлари, машҳур санъат намояндалари унда қатнашиш истагини билдирмоқда. 1997 йилда ўтказилган биринчи фестивалда 31 мамлакат вакиллари қатнашган бўлса, бу йилги анжуманга 66 давлат санъаткорлари ташриф буюрди. Фестиваль ЮНЕСКО шафелигида ўтказилаётгани ҳам анжуманнинг юксак мақом ва нуфузини кўрсатади. “Шарқ тароналари” ўнинчи халқаро мусиқа фестивали ғолиб ва совриндорлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, фестивалнинг бош соврини – Гран-при Хитойнинг “Jiangsu Women’s Orchestra” гуруҳига топширилди. Япониянинг “Shamisen” гуруҳи биринчи, Польша ва Эстония вакиллари иккинчи, Коста-рикалик санъат усталари учинчи ўринни қўлга киритди. Қорақалпоғистоннинг “Айқулаш юлдузлари” гуруҳи ЮНЕСКОнинг махсус совринига сазовор бўлди. Қатор қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб рағбатлантирилди.

Маросимда юртимиз санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокида катта концерт дастури ҳамда фестиваль учун махсус тайёрланган 3D форматдаги ранглар шоуси намойиш этилди. Унда мамлакатимизнинг шонли тарихи, мустақиллик йилларида буюк аждодларимиз маънавий меросини тиклаш борасидаги ишлар, маданият ва санъат соҳасида қўлга киритилган улкан ютуқлар ўз ифодасини топди.

“Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтди “Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтди “Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol