Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерт дастури кунлари аниқ бўлди.

Сана: 31.08.2015 1459 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерт дастури кунлари аниқ бўлди.

Ўзбек санъатининг ёрқин юлдузи, итеъдодли ва хушовоз хонанда, “Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаевдан байрамона янгилик. Хонанда ҳар йили куз фаслида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этиб келади. Бу йил ҳам анъанага содиқ қолган ҳолда, Улуғбек Раҳматуллаев аллақачон тайёргарлик ишларини бошлаб юборган яккахон концерт дастурининг санаси маълум бўлди. 5-6-7-8- ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида соат 19:00 да “Ёшлик қайтмайди” деб номланган концерт дастурига ташриф буюришингиз мумкин.

Хонанданинг маълум қилишича, янгиликлар бисёр. Янги қўшиқлар, кутилмаган совғалар барча – барчасига ўзингиз гувоҳи бўлишингиз мумкин. Айни дамда тайёргарлик ишлари авжида.

Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерт дастурида кутилаётган янгиликлар ҳақида батафсил тез кунда хонанда билан биргаликда маълум қиламиз. Шундай экан, биздан йироқлашманг ва кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol