Popcorn журналидан навбатдаги туҳфа.

Сана: 15.02.2014 5500

Popcorn журналининг  навбатдаги сони ҳонадонингиз меҳмони! 

 Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, шоу бизнес оламидаги янгиликлар, ранг баранг саҳифалар, ёрқин таассуротлар, интервью, турфа маълумотлар жамланмаси эндиликда хонадонингизга тез тез ташриф буюриб туради.

Мазкур журналнинг иккинчи сони  бугун 15 февраль куни нашрдан чиқди ва   муҳим, ёрқин ҳодисаларни, қизиқарли фотосуратларни, таниқли хонанда Шоҳруҳхон билан интервьюни, Жаҳонгир Позилжонов оиласига бўлган фотонигоҳни,  кетма кет концертлар ҳақидаги маълумотларни,  мунажимлар башорати, кино оламидаги янгиликларни, комикс саҳифаларни, умуман шоу бизнеснинг  эътиборга лойиқ, қизиқарли хабарларини  ўз ичига олган.

Popcorn журналини Шоҳруҳхоннинг “Сен кетма” номли концерт дастурида томошабинлар қўлга киритдилар. Ахир унинг ҳар рангли саҳифасидаги завқни ҳис этишни истаганлар бор. Шунингдек,  қизиқтирган саволларга жавоб олишни,  санъаткорлар ҳақидаги маълумотлар хазинасини янада бойитишни истаганлар учун журналимизда шоу бизнесга алоқадор турли туман мавзулар ёритилади.

Журналнинг навбатдаги сонин қўлга киритиб  чексиз  қувончга ошно бўлсангиз ажаб эмас.

 Popcorn  вақтингиз унумли, сермазмун ўтишида кўмакдош бўлишига  умид қиламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol