Каниза ижросидаги “Ҳаммаси” таронаси энди янги талқинда

Сана: 26.08.2015 3239 қайноқ

Каниза ижросидаги “Ҳаммаси”  таронаси энди янги талқинда

Яқиндагина шоу бизнес оламида ўзига хос услуби ва йўналишига эга бўлган хонанда Каниза ўзининг эксклюзив фотосессиясини тақдим этиб, барчани лол олдирган эди. Бугун эса яна бир туҳфа билан мухлисларини хушнуд этди. Хонанда ижросидаги “Ҳаммаси” деб номланган тарона барчага манзур келган эди. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали Каниза мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан айнан шу қўшиқнинг ремикс турини премьера лойиҳаси орқали тақдим этди.

Каниза ижросидаги “Ҳаммаси”  таронаси энди янги талқинда

"SMG"  билан ҳамкорликда яратилган мазкур таронанинг аранжировкасини Жамшид Гаффаров амалга оширган. Композиция мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди ва тингловчилар олқишига сазовор бўлди. Ўйлаймизки, ушбу ижод маҳсули хонанданинг бошқа қўшиқлари сингари мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллайди ва энг талабгор тароналар қаторидан ўрин эгаллайди. Ҳозир эса Каниза ижросидаги “Ҳаммаси” деб номланган композицияни тингланг ва ўзингиз баҳо бериб, фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol