Катта ҳажмдаги “Меҳмонхона” сериали тез кунда телеэкранларингизда

Сана: 26.08.2015 3405 қайноқ

Катта ҳажмдаги “Меҳмонхона” сериали тез кунда телеэкранларингизда

“Ёшлар” телерадиоканали буюртмасига биноан “Ўзбектелефильм” Давлат унитар корхонаси томонидан суратга олинаётган йигирма қисмдан иборат бўлган “Меҳмонхона” ("Hotel'') деб номланган телесериал ҳақида сайтимиз орқали хабар берган эдик. Мазкур фильм бугунги кунда тайёр бўлди ва халқимизга телеэкранлар орқали намойиш этилиш арафасида. Мазкур сериалнинг режиссёри Акром Исаков фильм намойишидан олдин сайтимиз орқали батафсил маълумотларни тақдим этди.

Катта ҳажмдаги “Меҳмонхона” сериали тез кунда телеэкранларингизда

““Меҳмонхона” телесериалини ғоя муаллифи ўзимман. Сценарийни Барно Абдурашидова, Носир Боймирзаев биргаликда ёзганмиз. Биз бу сценарийни ёзишдан олдин, қайсидир актёр ёки актрисани яратилаётган образда кўриб, ҳар томонлама мукаммал ва пухта ўйладик. Кўриб турганингиздек телесериалимизда машҳур ва профессионал актёрлар жамоасини жалб қилдик. Кўпчилик таниқли актёрлар фильмимда ўйнаса кўппчиликни қизиқтиради деб ўйлайди. Бироқ биз бу қикрдан умуман йироқмиз. Чунки бир қатор янги чеҳраларни ҳам кастинг орқали саралаб олдик. Кастингни ҳам кенг ижодий гуруҳ билан бирга бош муҳаррир тажрибали мутахассис Дилбар Зиёдова бошчилигида бўлиб ўтди. Суратга олиш ишлари бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида якунланди.

Бугунги кунда экранларимизда телесериалларда турмуш ташвишлари билан боғлиқ маиший муаммолар асосий мавзу этиб танланиши табиий ҳол бўлиб қолган. Айрим телесериаллар режиссура тарафлама саёз, сценарийси жуда оддий. Халқимиз кўпроқ оддийликни маъқул кўради, лекин ривожланиб бораётган замоннинг ўзига хос томонларини ҳам кўрсатиб бериш керак, деган мақсадни олдимизга қўйиб, мустақиллигимиздан сўнг эришган ютуқларимизни кўрсатишга қарор қилдик. “Меҳмонхона” деганда ўзимизнинг миллийлигимизни, туризм соҳаси ривожланганлигини акс эттирдик. Режиссура ва операторлар ечимига кўпроқ аҳамият бердик. Мураккаб кадрларга бой бўлган сериалимизда постоновкачи оператор вазифасини Баҳром Бердиев, Мирзокир Мирсоатов бажаришди.

Катта ҳажмдаги “Меҳмонхона” сериали тез кунда телеэкранларингизда

“Меҳмонхона” фильми учун алоҳида саундтрек яратилди. Сўзларини сериал маъносидан келиб чиққан ҳолда Ориф Тўхташ қаламига мансуб тарона яратилди ва “TARONA RECORDS” компанияси билан ҳамкорликда ёзилди. Мазкур саундтрек эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Шаҳзода томонидан ижро этилди. Иккинчи қўшиқни эса истеъдодли хонанда Акбар куйлади. Икки тарона ҳам ўзга йўналишда. Ушбу тароналар телесериал намойишидан олдин премьера қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, Тоҳир Содиқовнинг ҳам “Адашдим” деб номланган композициялари айнан шу телесериал ичида премьера этилади” – дея сўзларини якунлар экан Акром Исаков барча ижодий жамоага, алоҳида Тохир Содиковга, “TARONA RECORDS” га ўз ёрдамини аямагани учун миннатдорчиликларини изҳор этди.

Айни дамда сиз сентябь ойининг ўрталарида намойиш этилиши режалаштирилган ушбу телесериал трейлерини ва суратга олиш жараёнидан тақдим этилган фотосуратларни томоша қилиш имконига эгасиз.

Катта ҳажмдаги “Меҳмонхона” сериали тез кунда телеэкранларингизда Катта ҳажмдаги “Меҳмонхона” сериали тез кунда телеэкранларингизда Катта ҳажмдаги “Меҳмонхона” сериали тез кунда телеэкранларингизда Катта ҳажмдаги “Меҳмонхона” сериали тез кунда телеэкранларингизда Катта ҳажмдаги “Меҳмонхона” сериали тез кунда телеэкранларингизда

Катта ҳажмдаги “Меҳмонхона” сериали тез кунда телеэкранларингизда Катта ҳажмдаги “Меҳмонхона” сериали тез кунда телеэкранларингизда 

Mehmonxona (treyler) | Мехмонхона (трейлер) 1

Mehmonxona (treyler) | Мехмонхона (трейлер) 2

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol