“Куёв жўра” кинокомедиясининг премьера куни аниқ!

Сана: 24.08.2015 1238

“Куёв жўра” кинокомедиясининг премьера куни аниқ!

Бугунги кунда ўзбек кино оламида бир қатор фильмлар намойиши кино ихлосмандлари ҳукмига ҳавола қилиниши кутилмоқда.

“Куёв жўра” кинокомедиясининг премьера куни аниқ!

Яқиндагина истеъдодли кинорежиссёр Иқбол Мелиқўзиевнинг “Куёв жўра” деб номланган оилавий комедияси ҳақида маълумот берган эдик. Бу фильмнинг жанри ва номига қараб яна ўша севги муҳаббат мавзуси эканда деб ўйлаётгандирсиз. Йўқ бу ўзбек халқининг менталитети, урф одатлари-ю удумларидан келиб чиққан ҳолда яратилган комедик жанрдаги картинадир. Миллий қадриятларимиз акс этган мазкур кинофильм 6-сентябрдан катта экранларга чиқиши маълум бўлди. Кинокомедияда Муҳаммадисо Абдулхайиров, Ҳосият Ҳусанова, Шоҳида Узоқова, Асқар Ҳикматов, Шаҳзода Муҳамедова, Зуҳра Солиева ва бошқа маҳоратли актёр ва актрисалар ансамбли иштирок этган. Шундай экан, бизни кузатишда давом этинг ҳамда фильм намойишидан батафсил маълумот ва қайноқ фоторепортажни кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol