VIII "Озод юрт тўлқинлари" анъанавий медиа-фестивали ғолиблари аниқланди

Сана: 23.08.2015 4460 қайноқ

VIII "Озод юрт тўлқинлари" анъанавий медиа-фестивали ғолиблари аниқланди

Жорий йилнинг 21 август куни Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги олдидан Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси нодавлат телерадиоузатувчилар тизимида йилнинг энг муҳим медиа воқеаси VIII “Озод юрт тўлқинлари” анъанавий медиа-фестивали  бўлиб ўтди. Танлов ассоциацияга аъзо нодавлат телестанциялар ўртасида ўтказилиб, унинг ғолиблари тўғридан-тўғри “онлайн” овоз бериш йўли билан аниқланди.

VIII "Озод юрт тўлқинлари" анъанавий медиа-фестивали ғолиблари аниқланди

Бу йил медиа-фестивал 4 та номинация бўйича ўтказилди. Хусусан  “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишланган энг яхши дастур” номинацияси бўйича «Менинг юртим-менинг фахрим!» телевизион лойиҳаси, Электрон ОАВМАнинг Ёшлар телестудияси лойиҳалари, ҳамда Андижон вилояти “Водий садоси” радиостанциясининг «Мустақиллик одимлари» дастури тақдим этилди.

Шунингдек “Энг яхши Медиа лойиҳа” номинацияси бўйича “Менинг юртим” телеканали, «Ўзбекистон кабел телевидениеси» томонидан қўллаб-қувватланган ижтимоий медиа маҳсулотлар лойиҳаси ва «Рухсор» ТРК медиакомплекси тақдим этилди.

“Энг яхши телестанция” номинацияси бўйича эса  «Узрепорт-ТВ» телеканали,  «Самарқанд-СТВ» телеканали ва  Бухоро вилоятининг «Истиқлол-ТВ» телеканали жой олди.

“Энг яхши радиостанция” номинациясида «Ориат ФМ» ,«Гранд» ва «Ҳамроҳ» радиостанциялари тақдим этилди.

VIII "Озод юрт тўлқинлари" анъанавий медиа-фестивали ғолиблари аниқланди

Фестивал ғолиблари 4 та йўналиш бўйича очиқ, онлайн овоз бериш орқали аниқланди.  Демак энг яхши медиалойиҳа йўналишида “Менинг юртим” телеканали, Энг яҳши телестансия йўналишида «Самарқанд-СТВ» телеканали,  шунингдек Энг яхши радиостанция йўналишида «Ориат ФМ»  ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган энг яхши дастур йўналиши бўйича Электрон ОАВМАнинг Ёшлар телестудияси лойиҳалари ғолиб бўлди.

Фестивал ғолиблари “Озод юрт тўлқинлари” ҳайкалчалари, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Медиа-фестивал доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси аъзолари томонидан давлат грантлари олиш учун сертификатлар топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.

“Озод юрт тўлқинлари” медиа-фестивали ЎзЭОАВМА томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol