2015 ЙИЛ ИЮЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Сана: 22.08.2015 3064 қайноқ

2015 ЙИЛ ИЮЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Ўзбек киноси кундан кунда ривожланиб янги картиналар билан бойиб бормоқда. Кинолар кўп, бу томошабинга танлаш имкониятини янада кенгайтиради. Бироқ, шундай картиналар борки, ғояси, кўтарилган мавзуси билан халқимизнинг диққат-эътиборини жалб этади. Биз анъанамизга содиқ қолган ҳолда, пойтахтимизда жойлашган кинотеатрлар билан боғланиб, энг яхши  фильмлар рейтингини туздик.

 

2015 ЙИЛ ИЮЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

5-ўрин “Кўз ёшим” фильмига насиб этди. Ёш ва истеъдодли режиссёр Озод Шамс томонидан суратга олинган бу картина июль ойида 3.5 мингдан ортиқ томошабинни ўзига жалб этди. 6-июнь куни катта экранларга чиқарилган “Кўз ёшим” кинокартинасида бош ролларни Асал Шодиева, Шавкат  Комилов, Саида раметова, Ҳамид Тошпўлатов,  Муяссар Бердиқулова, Мунаввар Абдуллаевалар ижро этишган. Драма жанрида тасвирга олинган фильм воқеалари ҳайотийлиги билан ажралиб туради.

2015 ЙИЛ ИЮЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

      4-ўринни ёш ва истеъдодли ижодкор  Илҳом Муҳаммадиброҳимов режиссёрлигида суратга олинган “Садоқат” фильми эгаллади. 11-июльдан кинотеатрларга намойиш этила бошлаган бу картинадан  4 мингга яқин   томошабин баҳраманд бўлган. Мазкур кинокартина шу кунга қадар бир нечта хужжатли фильмларни тасвирга олган ва кўпгина картиналарда иккичи режиссёр бўлиб фаолият олиб борган бу ижодкорнинг илк тўлиқ метражли фильми ҳисобланади. Сабаби, унда кўтарилган мавзу, актёр ва актрисаларнинг ижро маҳорати билан бошқаларидан ажралиб туради.  Фильмнинг сценарий муаллифи Ёлқин Тўйчиев, оператор Жасур Шаметов бўлиб, бош ролларни Ёқуб Аҳмедов, Муқаддас Саъдуллаева, Наргиза Салмонова, Умид Искандаров, Баҳора Арслоновалар ижро этишган. Картина драма жанрида яратилган.

        Топ-5 рейтингининг қоқ марказидан 6 мингдан зиёд кино ихлосмандларини қабул қилган “Тилимдамас дилимда” кинокомедияси жой олди. Суръат Исломовнинг ушбу картинаси 9-июльдан юртимиз кинотеатрларида намойиш этила бошлаган эди.  Романтик комедия жанрида тасвирга олинган бу фильм тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, унда фарзандларнинг ота – онага бўлган ҳурмати, уларнинг қадри, отанинг сўзи ўғил учун қонун экани ёритиб берилган. Мавзу жиҳатидан томошабинларга манзур келган бу картина энг яхши фильмлар қаторидан муносиб жой эгаллади. Унда бош ролларни ўзининг бир нечта образлари билан мухлислар қалбидан жой олиб келаётган ёш ижодкор Муҳаммадали, мафтункор ва самимий актриса Феруза Норматова, шунингдек Суръат Исломов, Малика Тоирова, Нозим Тўлаҳўжаев, Нодира Махмудова, Дилшод Иноғомов, Баҳодир Аҳмедов, Маъмур Йўлдошев ва бошқалар бир биридан қизиқарли образларни яратишган.

2015 ЙИЛ ИЮЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

        Рейтингимизнинг 2-ўрнини маҳоратли кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг  “Тилим курсин”  фильми эгаллади. 9-майдан катта экранларга намойиш этилган  картинадан июль ойида 8 мингдан ортиқ томошабин баҳраманд бўлган. Комедик жанрда тасвирга олинган ким ичса рост сўзлатадиган чой ҳақидаги фильм, унинг мазмун-моҳияти, вокеалар ривожи июль ойида ҳам киноихлосмандлари эътиборидан четда қолмади ва тор-5 рейтингидан муносиб ўрин эгаллади.

2015 ЙИЛ ИЮЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

        Ваниҳоят 1-ўрин. Ёш ижодкорлар томонидан суратга олинган “Уринг жоним, уринг” деб номланган фильм, июль ойидаги энг яхши кино деб топилди.  Мазкур фильм 13-июньдан катта экранларда намойиши бошланган бўлиб июль ойида уни  9 мингдан ортик томошабин кинотеатрлада томоша қилишга улгурган. Қодир Усмоновнинг илк дебют иши ҳисобланган  бу фильмнинг сценарий муаллифи ҳам режисссёр томонидан ёзилган. Актёрлар ансамблига тўхталадиган бўлсак, бугунги кунда комедик жанрдаги кинокартиналарда муваффақиятли иштирок этиб келаётган актёр ва актрисалар жалб этилган. Муҳаммадисо Абдулҳайиров, Севара Солиева, Толиб Мўминов, Наргиза Абдуллаева, Маъмур Султоновлар шулар жумласидандир.

Эслатиб ўтамиз, Жума, Шанба, Якшанба кунлари 19:10 да FM 101 тўлқини орқали “Сinema parad” дастурида “2015 йил июль ойининг энг яхши кинофильмлар ТОП 5 талиги” ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol