Рашид Ҳолиқов ижросидаги “Шаҳло кўзли маликам” янгича талқинда

Сана: 20.08.2015 2806 қайноқ

Рашид Ҳолиқов ижросидаги “Шаҳло кўзли маликам” янгича талқинда

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида "Алимовалар ток шоуси"нинг навбатдаги сони бўлиб ўтди.  Ток шоунинг бу галги қаҳрамони тингловчилар учун кутилмаган ва ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган ижодкор бўлиб чиқди. Рашид Ҳолиқовни халқ қанчалик соғинганини, кутилмаган ташрифидан мухлислар ўз ҳайратларини яшира олишмади.

Рашид Ҳолиқов ижросидаги “Шаҳло кўзли маликам” янгича талқинда

Эфир давомида Рашид Ҳолиқов ижросидаги янги ва қайта сайқалланган мусиқий асарнинг премьераси ҳам бўлиб ўтди. “Шаҳло кўзли маликам” деб номланган бу композиция “Шаҳзод” ансамблини илк альбомидан жой олган ва халққа танитган тароналардан биридир. Сўзи ва мусиқаси Рашид Ҳолиқовга тегишли бўлган бу қўшиқ янгича талқинда куйланган. Жасур Бадалбоев томонидан янгича мусиқий сайқал берилган. 

Айни дамда сиз ушбу таронани сайтимиз орқали тинглаш имкониятига эгасиз. Марҳамат соғинган композициянгизнинг янгича талқинини тингланг ва баҳо беринг.

Эслатиб ўтамиз, яқин дақиқаларда сиз "Алимовалар ток шоуси"ни сайтимиз орқали тинглаш имкониятига эга бўласиз. Демак, бизни кузатишда давом этинг ва  ток шоуни кутиб қолинг.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol