Алим ижросидаги “Лайлимсан” таронасининг клипини қарши олинг

Сана: 20.08.2015 967

Алим ижросидаги “Лайлимсан” таронасининг клипини қарши олинг

Ўзбек эстрада оламига қадам қўйиб, бир нечта тароналари билан халқимиз назарига тушаётган ёш ва умидли хонанда Алим қизғин ижод билан банд. У мухлислар қалбидан жой эгаллаб, ўз ўрнига эга бўлиш ниятида янги ғоялар устида иш олиб бормоқда.

Алим ижросидаги “Лайлимсан” таронасининг клипини қарши олинг

Бугун Алим яқиндагина сайтимиз орқали тақдим этган “Лайлимсан” номли таронасига ишланган видеоклипини мухлислар ҳукмига ҳавола этмоқда. Бу композиция таниқли бастакор Рустам Тулашев билан ҳамкорликда яратилган. Айни дамда бир нечта янги композициялари тайёр ҳолга келтирилган ва тез кунларда бирин-кетин премьера тарзида мухлисларга тақдим этиш ниятида бўлган хонанда “Лайлимсан” видеоклипини суратга олишда клипмейкер Даврон билан ҳамкорликда иш олиб борди. Ушбу видеомаҳсулот мухлисларга манзур келади деган умиддамиз. Марҳамат томоша қилинг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol