Энг яхши клиплар ТОП 5 талиги.

Сана: 14.02.2014 1877


Popcorn.uz сайти 2014 йилнинг Январь ойида YouTube интернет видеохостингига жойлаштирилиб то бугунги кунгача энг кўп томоша қилинган клиплар Топ-5 талигини эътиборингизга ҳавола этади.

Ушбу рейтингни тузишда YouTube интернет видеохостинг хизматидан олинган маълумотлардан фойдаландик. Энг кўп томоша қилинган клиплар адолатли равишда юқори поғоналардан жой олди.  

 

Демак, 5-ўриндан Муниса Ризаеванинг “Ёмғирлар” номли таронасига ишланган клипи жой олган. "Ёмғирлар" клипи YouTube интернет видеохостингига 10-январь куни жойлаштирилган. Айни пайтгача мазкур видеоклипни 23 мингдан ортиқ томошабинлар томоша қилган.

 

Хит парадмизнинг  4-ўрнини “Божалар” гуруҳининг “Қўғирчоқ” қўшиғининг видоклипи жой олган. 7-январь куни мухлислар эътиборига ҳавола қилинган мазкур клипдан шу кунгача 27 мингдан зиёд томошабинлар баҳраманд бўлишган.

 

Топ 5 таликнинг 3-ўрни Лоланинг “Super love” таронасининг клипига насиб этди. Мазкур видеоклипни 15-январьдан буён бугунги кунгача 35 мингдан ортиқ  муҳлислар томоша қилган.

 

Энг яхши клиплар рейтингининг 2-поғонасида Шоҳруҳхонинг “Янги қўшиғим” номли таронасига ишланган видеоклип. 24-январь куни YouTube интернет видеохостингига жойлаштирилган ушбу ижод маҳсулини бугунги кунгача 39 мингдан зиёд томошабинлар кўриб чиққанлар.

 

Ниҳоят 1- ўрин! Хит парадимизнинг юқори ўрнини Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Мени кечир” номли таронасига суратга олинган видеоклип эгаллаган. Оила, муҳаббат ришталарини мустаҳкамлашга  чорловчи  ушбу клипдан 26-январьдан то хозиргача 57 мингдан ортиқ томошабинлар баҳра олишган. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol