Караван ансамблидан байрамона премьера “Байрам муборак Ўзбекистон”

Сана: 17.08.2015 2796 қайноқ

Караван ансамблидан байрамона премьера “Байрам муборак Ўзбекистон”

Ўзбек эстрадаси оламида ўз ўрнига эга ва дилтортар тароналари билан мухлислар қалбидан жой эгаллаб келаётган Караван ансамбли бугун "Ўзбегим таронаси" радиоасининг премьера лойиҳаси орқали навбатдаги байрамона туҳфасини тақдим этди.

Караван ансамблидан байрамона премьера “Байрам муборак Ўзбекистон”

“Байрам муборак Ўзбекистон”   деб номланган ушбу тарона ватанимизнинг 24-йиллик шодиёнасига бағишлаб куйланган бўлиб, сўзи Иброҳим Жияновнинг қаламига мансуб. Аранжировкаси Абдужаббор Мирусмонов ва Улуғбек Мамасолиев томонидан амалга оширилган. Мухлислар томонидан илиқ кутиб олинган бу композицияга клипмейкер Дилмурод Агзамов режиссёрлигида видеоклип суратга олинган. Тез кунда ушбу видео асар халқимиз эътиборига айнан сайтимиз орқали тақдим этилади. Шундай экан, биздан йироқлашманг ва Караван ансамбли ижросидаги “Байрам муборак Ўзбекистон” қўшиғини тинглаб, баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol