Улуғбек Раҳматуллаевдан “I love you”нинг янгича талқини.

Сана: 14.02.2014 4059

Таниқли хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг “I love you” номли таронаси тингловчилар тамонидан илиқ қарши олиниб, аллақачон муҳлислар қалбидан жой олишга ҳам улгурди.

Эндиликда ижодкор айнан шу таронанинг русча талқинини тингловчиларга тақдим этишга бел боғлаган. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида соат 15.20 да “Премъера” лойиҳасида мазкур таронани биринчилардан бўлиб тинглаб, баҳо беришингиз мумкин. Қўшиқ аранжировкаси Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланган. Матни эса Алишер Тайир қаламига мансуб. Шунингдек, ушбу қўшиқни popcorn.uz сайтининг "Суперпремъера" саҳифасида ҳам тинглаш учун имкон бор. 

Янги янги қўшиқлар яратишдан ташқари Улуғбек Раҳматуллаев куз мавсумида ўтказилиши режалаштираётган ўзгача яккахон концертига ҳозирданоқ тайёргарликни бошлаб юборган.
Маълумотларга қараганда хонанда ижодхонасидан ташқарида, яъни оила даврасида 2 ёшли болага айланади. Сабаби икки шириндан шакар фарзандига бир олам завқу шавқ бағишлайди. Ҳам ижодда, ҳам оилада чексиз шодликдан баҳраманд бўлган хонандага катта муваффақият тилаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol