Ботир Яминовдан янги тарона премьераси

Сана: 14.08.2015 2770

Ботир Яминовдан янги тарона премьераси

Ўзбек эстрадасида ўз истеъдоди билан тобора мухлислар қалбидан жой олиб келаётган хонанда Ботир Яминов айни дамда ижод уммонига шўнғиган.

Ботир Яминовдан янги тарона премьераси

Бир қатор янги тарона ва видеоклиплар устида бош қотираётган хонанда ватанимизнинг 24 йиллик шодиёнасига бағишлаб, уни мадҳ этувчи янги ижод маҳсулини бугун "Ўзбегим таронаси" радиосининг премьера лойиҳаси орқали тақдим этди. “Ватан” деб номланган бу композиция Тоҳир Муҳаммад сўзи ҳамда Суннат Аҳмедов мусиқаси ва аранжировкаси билан яратилган. Бу қўшиқ радиотўлқин узра илк бор жаранг сочганидаёқ, тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Ботир Яминов ижросидаги “Ватан” таронаси яқинлашиб келаётган юртимиз мустақиллигига муносиб совға бўла олади.

Ботир Яминовдан янги тарона премьераси

Хонанданинг хабар беришича, ушбу таронага видеоклип суратга олиш режалаштирилган ва тез кунда тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилади. Айни пайтда сиз “Ватан” таронасини тинглаб баҳо бериш имкониятига эгасиз. Марҳамат, тингланг ва фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиришни унутманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol