Сардор Исроиловдан кутилмаган ижод маҳсулини қарши олинг

Сана: 13.08.2015 3045

Сардор Исроиловдан кутилмаган ижод маҳсулини қарши олинг

Истеъдодли ва умидли хонанда Сардор Исроилов ёш бўлишига қарамай, кўпгина ютуқларга эришиб, ўзининг дилтортар тарона ва видеоклиплари билан мухлислар орттириб улгурган.

Сардор Исроиловдан кутилмаган ижод маҳсулини қарши олинг

Ижодий танаффусдан қайтган ижодкор янги “кетма” деб номланган таронасини тингловчилар эътиборига ҳавола этди. Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган бу композицияга Шерзод Умаров режиссёрлигида видеоклип суратга олинган. Ушбу видеоклипда истеъдодли хонанда ва актёр Азиз Раметов ва кўпгина роллари билан мухлислар муҳаббатига эришган актриса Юлдуз Ражабова бош ролни ижро этишган.

Ҳозирги кунда яна янги тароналар устида иш олиб бораётган хонанда тез кунда яна бир янги композицияси билан ўз мухлисларини хурсанд этади. Бу қандай тарона эканини кейинги янгиликларимизда билиб оласиз.

Сардор Исроиловдан кутилмаган ижод маҳсулини қарши олинг

Айни дамда сиз Сардор Исроилов ижросидаги кетма таронасини тинглаш ва унга ишланган видеоклипни томоша қилиш имкониятига эгасиз. Марҳамат кўринг ва ўз фикрларингизни билдиринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol