Шоҳруҳхонга тақлид қилаётган навбатдаги мухлиси ким?

Сана: 13.08.2015 4667 қайноқ

Шоҳруҳхонга тақлид қилаётган навбатдаги мухлиси ким?

Ижтимоий тармоқларда бундан бир неча ой олдин Шоҳруҳҳонга тақлид қилган жажжи мухлисини гувоҳи бўлган эдик. Эндиликда унинг яна бир ашаддий мухлиси пайдо бўлди.

Шоҳруҳхонга тақлид қилаётган навбатдаги мухлиси ким?

У хонанданинг тароналарини шундай куйлайдики, унинг овозидан Шоҳруҳхонми ёки бошқа инсонми ажратиш жуда мушкул. Тарқалган видеороликлар ҳақида Шоҳруҳхоннинг ўзи қандай фикрда? Саволимизга жавоб олиш учун хонанда билан боғландик. “Фикрим албатта ижобий. Бу видеороликни кўрганимда, аввалига ҳайрон бўлдим. Ҳақиқатдан ҳам овози менинг овозимга жуда ўхшаш. Бундай эътибор менга жуда ёқди. Қўшиқларимни севиб тинглаб, ҳиргойи қилган бундай мухлисларимдан ҳурмат ва эътибор учун миннатдорман ва бундан жуда хурсандман” – дейди хонанда Шоҳруҳхон.

Кимлигини ошкор қилишни истамаган ва хонандага тақлид қилаётган сирли мухлиснинг асл мақсади нима? Бу бизга аён эмас. Бироқ, у ўзини Шоҳруҳхоннинг ашаддий мухлиси эканини исботлади.

Шоҳруҳхонга тақлид қилаётган навбатдаги мухлиси ким?

Айни дамда янги тарона ва видеоклиплар устида иш олиб бораётган хонанда тез кунда мухлисларини навбатдаги ижод маҳсули билан хушнуд этиш арафасида. Бу ҳақида сайтимизнинг кейинги янгиликларида хабардор этамиз. Шундай экан бизни кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol