“Маликам энди қара” энди қозоқ тилида

Сана: 12.08.2015 3578 қайноқ

“Маликам энди қара” энди қозоқ тилида

Ўзбек эстрадасида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон мухлисларини хурсанд қилиш мақсадида тинмай ижод қилмоқда.

“Маликам энди қара” энди қозоқ тилида

У нафақат Ўзбекистонлик, балки, бошқа миллатдан бўлган мухлислари учун янгидан янги ғоялар устида иш олиб бормоқда. Хабарингиз бор, хонанда ижросидаги “Маликам энди қара” деб номланган композицияси халқимизнинг севимли қўшиғига айланган. Бу таронани барча бирдек мароқ билан тинглайди.

Сардор Раҳимхон мухлисларининг талаб ва истакларига биноан бу қўшиқнинг қозоқ тилида ҳам куйлади. “Қарағим енди қара” деб ном олган бу мусиқий асарнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, Бобур Умаров сўзи, Аҳмад Ҳожиматов мусиқаси билан яратилган. Клип режиссёри Санжар Маткаримов, оператор эса Наримон Султонхўжаев.

“Маликам энди қара” яъни қозоқ тилида куйланган “қарағим енди қара” композициясини тингланг ва баҳо беринг. Ўйлаймизки, тарона ўзбек тилида куйланган талқини каби хит даражасига кўтарилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol