Сардор Мамадалиевдан янги видеоклип

Сана: 11.08.2015 1552

Сардор Мамадалиевдан янги видеоклип

 Истеъдодли ва хушовоз хонанда Сардор Мамадалиев мухлисларини хурсанд қилиш истагида тинмай ижод қилмоқда. Яқиндагина чет эл сафарларида бўлиб, Сингапур, Куала-лумпур (Малайзия), Денпасар, ва Бали оролларига (Индонезия) саёҳат уюштирган хонанда сафар чоғида фурсатдан унумли фойдаланган ҳолда янги видеоклип суратга олдиргани ҳақида сайтимиз орқали хабар берган эдик.

Сардор Мамадалиевдан янги видеоклип

 Бугун ушбу видеомаҳсулот тайёр ҳолатга келди ва мухлислар эътиборига ҳавола этилмоқда. Ўйлаймизки, бу ижод маҳсули барчага манзур келади.

Танго йўналишида куйланган “Сени бугун кўрмасам бўлмас” деб номланган ушбу композициясига видеоклип “9999” студияси клипмейкерлари Ҳуршид ҳамда Нодир Собировлар билан ҳамкорликда суратга олинган.

Сардор Мамадалиевдан янги видеоклип

Марҳамат Сардор Мамадалиев томонидан тақдим этилган навбатдаги клипни томоша қилинг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol