Озодбек Назарбековдан янги тарона - "Лаълихон"

Сана: 13.02.2014 3965 қайноқ

Озодбек Назарбеков 6-20 апрель кунлари ўзининг "Менинг бахтим" номли концерт дастури учун янги таронани тақдим этди. 

"Лаълихон" дея номланган тарона "Ўзбегим Таронаси" радиосининг "Премьера" саҳифасида жаранг сочди. Рислиғой Хотамова қаламига мансуб шеърни Дилмурод Маткаримов басталади ва аранжировкасини тайёрлади. 

Қўшиқ миллий руҳда яратилган бўлса-да, шўх оҳангга эга. Дилларни тезда мадҳ этиши шубҳасиз. Бу фикрларимизни "Ўзбегим Таронаси" радиоси тингловчилари ҳам тасдиқлашди. 

Биласиз, анъанага кўра, "Ўзбегим Таронаси" радиосида премьерадан сўнг тўғридан-тўғри эфир орқали тингловчиларнинг фикри олинади. Қўнғироқ қилган тингловчиларнинг барчаси қўшиқни тинглаб туриб рақсга тушганликларини айтишди. "Таронага таърифга тил ожиз" деган фикрлар ҳам бўлди. Аксарият тингловчилар матни айниқса манзур бўлганлиги, мусиқаси эса унга ҳамоҳанг тарзда яратилганлигини, бундан ташқари қўшиқ номланиши оригинал тарзда эканлигини таъкидлашди. 

Халқона руҳда, халқ тилида куйланган таронани сиз ҳам тинглаб, баҳо беришингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol