Жавлон Шодмоновдан кутилган комедия “Пайшанбадан пайшанбагача 2”

Сана: 10.08.2015 1779 қайноқ

Жавлон Шодмоновдан кутилган комедия “Пайшанбадан пайшанбагача 2”

 

Ўзининг иқтидори ва меҳнати билан халқимиз назарига тушган серқирра ижодкор, истеъдодли режиссёр ва комик актёр Жавлон Шодмоновнинг узоқ кутилган комедия жанрида суратга олинган “Пайшанбадан пайшанбагача 2” деб номланган янги картинаси катта экранларга чиқиш арафасида.

 

 

Жавлон Шодмоновдан кутилган комедия “Пайшанбадан пайшанбагача 2”

 

Бу фильм аллақачон томошабинлар қалбидан жой олган “Пайшанбадан пайшанбагача”  кино асарининг давоми ҳисобланади. Бош ролларни барчамизнинг севимли актёрларимиз Муҳаммадисо Абдулхайиров, Фарҳод Абдуллаев ва Шукрулло Исроиловлар ижро этишган. Бундан ташқари, картинада Гулчеҳра Носирова, Ҳосият Ҳусанова, Муяссар Бердиқуловаларни ҳам кўришингиз мумкин.

Жавлон Шодмоновдан кутилган комедия “Пайшанбадан пайшанбагача 2”

 

Сценарий муаллифлари Қобил Самигов, Жавлон Шодмонов ва Жасур Шодмонов. Шуни алоҳида айтиб ўтишимиз мумкинки, Қобил Самигов бош роль қаҳрамонларидан бирини ижро этган. Оператор Нусрат Ҳусанов, пардозчи ва рассом Азиза Ҳусанова. Режиссёрнинг хабар беришича, қиш фаслида тасвирга олинган бу фильмнинг премьераси август ойининг охирларига мўлжалланмоқда.

Жавлон Шодмоновдан кутилган комедия “Пайшанбадан пайшанбагача 2”

 

Илк намойишидаёқ кино ихлосмандлари орасида катта қизиқиш уйғотган “Пайшанбадан пайшанбагача” киносининг давоми яъни “Пайшанбадан пайшанбагача 2” мухлисларни қай даражада ўзига жалб қилар экан? Биринчиси каби узоқ вақт энг талабгор фильмлар қаторидан ўрин эгаллармикан. Буни албатта картинанинг тақдимотидан сўнг билиб оламиз. Ҳозир эса суратга олиш жараёнидан тақдим этилган фотосуратлардан баҳраманд бўлинг ва янги кутилган комедия намойишини кутиб қолинг.

Жавлон Шодмоновдан кутилган комедия “Пайшанбадан пайшанбагача 2”

 

Жавлон Шодмоновдан кутилган комедия “Пайшанбадан пайшанбагача 2”

 

Жавлон Шодмоновдан кутилган комедия “Пайшанбадан пайшанбагача 2”

 

Жавлон Шодмоновдан кутилган комедия “Пайшанбадан пайшанбагача 2”

 

Жавлон Шодмоновдан кутилган комедия “Пайшанбадан пайшанбагача 2”

 

Жавлон Шодмоновдан кутилган комедия “Пайшанбадан пайшанбагача 2”

 

Жавлон Шодмоновдан кутилган комедия “Пайшанбадан пайшанбагача 2”

 

Жавлон Шодмоновдан кутилган комедия “Пайшанбадан пайшанбагача 2”

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol