Нилуфар Усмонова янги видеоклипининг намойишини ўтказди

Сана: 08.08.2015 2099 қайноқ

Нилуфар Усмонова янги видеоклипининг намойишини ўтказди

Яқиндагина янги альбом тақдимотини ўтказган, қувноқликда тенги йўқ ва  тиниб-тинчимайдиган хонанда Нилуфар Усмонова ваъда қилганидек, 7-август куни пойтахтимиздаги Локомотив парки майдонида жойлашган катта фаввора атрофида  ўзининг янги видеоклипининг намойишини ўтказди.

Нилуфар Усмонова янги видеоклипининг намойишини ўтказди

Биламизки, жорий йилда Нилуфар Усмонова ўз мухлисларини хурсанд қилиш ва халқимизга янада яқин бўлиш ниятида ҳар бир ижод маҳсулини ўзгача шукҳда тақдим этмоқда. Янги тарона ва видеоклипларини шунчаки интернет тармоғи орқали тарқатиб юборишни ўзига эп кўрмаган хонанда асл мухлислари ўртасида турли танловлар ўтказиб қимматбаҳо совғалар билан бирга кичик концерт дастурлари билан халқимизнинг юрагидан янада чуқур жой эгалламоқда. Энг асосийси бу тадбирлар халқимиз учун текин  ўтказилиши билан бирга барчага қувонч улашмоқда. Нилуфар Усмонова кичик тадбир уюштирсада унга юзлаб томошабинлар ташриф буюради ва натижада ҳақиқий шоуга айланади. Сўзимизнинг яққол мисоли сифатида куни кеча ўтқазилган альбом тақдимотини  айтиб ўтишимиз мумкин.

Нилуфар Усмонова янги видеоклипининг намойишини ўтказди

Хонанда навбатдаги клипининг намойишини халқ орасида ўтказишни ният қилиб, интернет тармоқлари ва ОАВ вакиллари орқали ушбу тадбир ҳақида эълон берган эди. Шу куни Локомотив парки кеч тушиши билан Нилуфар Усмонованинг мухлислари билан тўлди. Клип намойишини кўрамиз деб ташриф буюрганлар сонини чеки йўқ эди. Бундан шуни сезиш мумкин эдики, хонанданинг ижоди барчани бирдек қизиқтиради. Уни халқ севади ва ардоқлайди.

Нилуфар Усмонова янги видеоклипининг намойишини ўтказди

Тадбирни видеоклипнинг режиссёри Йигитали Мамажонов олиб борди. Ушбу намойиш давомида бир нечта танловлар ўтказилди. Ғолиблар эса хонанданинг эсталик совғаларига эга бўлишди. Ана ундан сўнг янги видеоклип катта экранларда намойиш этилди. Шунингдек катта фавворада ҳам видеомаҳсулот акс этди.

Нилуфар Усмонова янги видеоклипининг намойишини ўтказди

Узоқ ва давомли олқишларга сазовор бўлган янги ижод маҳсули барчага яхши кайфият бағишлади. Хонандадан қайта куйлаб беришини сўраган мухлислар тарона жаранг сочиши билан рақсга тушишди. Нилуфар Усмонова мухлислар унинг ижодига қанчалик ташна эканини, уни севиб тинглашларини яна бир бор ҳис этди. Ҳақиқий шоуга айланган ушбу тадбир ижодкор билан бирга мухлисларнинг ҳам дили яйради. Хонанда келган мухлисларини кўриб қанчалик қувонганини унинг кўзларидан билиб олиш қийин эмас эди. У бу кеча  ҳар доимгиданда ёрқинроқ порлади. Мухлисларига қайта қайта миннатдорчилик билдирар экан, янада кўпроқ меҳнат қилишни, уларга озгина бўлсада хурсандчилик улаша олганидан боши кўкка етганини таъкидлаб ўтди.

Нилуфар Усмонова янги видеоклипининг намойишини ўтказди

 Дилга яқин тароналар жаранг сочганидан сўнг катта байрам торти Нилуфар Усмонова бошчилигида кесилди ва тарқатилди. Хонанданинг кутилмаган лазер шоуга ва севимли ижодкори билан учрашиш имкониятига эга бўлган мухлисларнинг хотирасида бу кун узоқ вақт сақланиб қолса ажаб эмас. Биз ҳеч иккиланмай шуни айта оламизки, Нилуфар Усмонова халқ учун меҳнат қилмоқда ва унинг мевасини ҳам тотмоқда. У халқ учун яралган. У мухлислари учун бор имкониятини ишга солиб ижод қилади. Ҳақиқий ижодни эса халқнинг ўзи мана шундай тадбирларда баҳолаб беради.

Биз хонанданинг ижодига улкан парвозлар тилаб, янада янги ижод маҳсулларини кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol