Сардор Раҳимхон дўстлик ҳақида.

Сана: 13.02.2014 1500

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон яқиндагина “Танҳогинам” номли концерт дастурини муҳлисларига тақдим этди. 

 

 Концерт томошабинларга  ёрқин таассуротлар бағишлаганини гувоҳи бўлдик. Ҳалимахоним билан биргаликда ижро этилган хазил мутойибага бой дуэт, ранг баранг  рақс дасталари, турли мавзудаги дилтортар тароналар, қизиқарли саҳна кўринишлари, таъсирли онлар, буларнинг бари томошабинларга  соф туйғуларни бағишлади.  Муҳлисларига завқ хадя этган  ижодкор ана шу концерт дастурида куйлаб, анчагина шов-шув ва турли хил фикрларга сабабчи бўлган “Дўст” номли қўшиғини  14 февраль куни “Ўзбегим таронаси” радиосининг “Премъера” лойиҳасида  тингловчилар эътиборига ҳавола этади. Хонанданинг  дўстлик ҳақидаги фикри концертда жаранг сочди.  “Ҳаётда чинакам  дўст фақат ота-онанг, ака-укаларинг, оиланг бўларкан”,- сўзлари Сардор Раҳимхонинг тил забонидан таралди. Ижодкорнинг  мазкур сўзларини кўпгина интервьюларда ҳам тинглашингиз мумкин эди. Эҳтомол, ҳаёт унга кўпгина сабоқларни тақдим этгандир. Умр мактабида англаб етганлари энди хонанданинг қўшиқларида. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol