“Шади” илк ижодини тақдим этади.

Сана: 13.02.2014 1628

Авваллари ҳам  қўшиқ ижро этиб, хонандаликдан анча сабоқ олган  Алибек ҳамда Нафиса эндиликда “Шади” гуруҳида фаолият юритяптилар.  

 

 Ижодкорлар биргаликда куйлаган илк қўшиғини   14 февраль куни “Ўзбегим таронаси” радиосида тингловчилар эътиборига ҳавола  этадилар. “Самимий”  деб номланган тарона  соат 13.20да  “Премъера” лойиҳасида  биринчи бўлиб жаранг сочади. Таронанинг матни, мусиқаси ҳамда аранжировкаси N’Zero  томонидан тайёрланган. Ижод маҳсулини илк бор тақдим этаётган  “Шади” гуруҳи аъзоларида  ҳаяжон кучли. Ахир тингловчилар  қандай қабул этишларини ўйлаяптиларда.  Биз эса ижодкорларни қўллаб қувватлаймиз. Санъат оламига босган илк қадамлари омадли келишига тилкадошмиз.

  Бундан кейин мазкур гуруҳнинг нафақат номини, балки ютуқларини ҳам  тез тез эшитиб турамиз деган умиддамиз. Янги гуруҳ ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлишни истасангиз  сайтимизни мунтазам равишда кузатиб боринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol