Шаҳруз муҳлислари учун туҳфа тайёрламоқда

Сана: 05.08.2015 3423

Шаҳруз муҳлислари учун туҳфа тайёрламоқда

Бир нечта қалбга яқин тароналари билан муҳлислар эътиборида бўлаётган истеъдодли хонанда Шаҳруз айни кунларда қизгин ижод билан банд.Тез кунда диққатингизга ҳавола этилаётган янги қўшиқни хонанда алоҳида меҳр билан яратган ва у мухлисларга ҳам манзур келишига ишонади. Тарона ''Баҳтли бўлинглар'' деб номланиб, уни бахт қасрига қадам қўяётган икки ёшга аталган тилаклар ва қалб сўзлари гулдастаси, дейишимиз мумкин.

Шаҳруз муҳлислари учун туҳфа тайёрламоқда

Шаҳрузнинг ижодида янгиликлар бисёр, булардан бири у, Ўзбекистон ҳалқ артисти Ғуломжон Ёқубов репертуаридан жой олган ''Интизорим сен ўзинг'' таронасини қайта ижро этиш учун устоздан руҳсат олди ва куйлади, тез кунда тайёр ҳолга келган композицияни кенг оммага тақдим этиш ниятида. Айтиб ўтишимиз лозим, мазкур қўшиқни моҳир созанда Абдуҳошим Исмоилов замонавий йўналишда қайта сайқаллаган. Қолаверса, хонанда марҳум санъаткор Нуриддин Ҳайдаровнинг ўз даврида хит бўлган ''Юр мухаббат'' композициясини хам янги талқинда ижро этишни мақсад қилган. Бу қўшиқ бошқа хонандалар ижросида ҳам куйлангани сир эмас, аммо ҳар бир ижодкор уни ўзгача тарзда ижро этади. Севимли хонандагиз ижодини кузатиб боринг ва кетма-кет янги қўшиқлар премьераларини ўтказиб юборманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol