"Сохта чирой" Алимдан навбатдаги премьера

Сана: 05.08.2015 1608

"Сохта чирой" Алимдан навбатдаги премьера

Ёш бўлишига қарамай ўз истеъдодини намоён этиб, шоу бизнес оламида кўзга кўриниб улгурган Алим бугун яна бир янги қўшиғини мухлисларига армуғон этди. FM 101.0 тўлқини орқали илк бора тингловчилар ҳукмига ҳавола этилган тарона "Сохта чирой" деб номланган бўлиб, хонанда мазкур қўшиқни юракдан куйлаган.

"Сохта чирой" Алимдан навбатдаги премьера

Радио орқали тинглаган мухлисларнинг телефон қўнғироқлари ва юборган смслари орқали илиқ фикрлар билдирилди. Бу эса тарона кўпчиликка манзур келагнидан дарак беради. Айтиб ўтишимиз лозим, қўшиқнинг мусиқа ҳамда аранжировкаси устида истеъдодли ижодкорлардан бири бўлган Жамшид Атабев ишлаган, сўзини эса Алимнинг ўзи ёзган. Олдинда хонанданинг навбатдаги янги "Алвидо" номли композицияси учун видеоклип тасвирга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари кетмоқда. Тез кунда янги тарона ва видеоклип премьерасини тақдим этиш истагида бўлган хонандага омад тилаймиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol