“Шоира” Шароф Муқимовнинг ҳаётида қандай роль уйнайди...

Сана: 05.08.2015 3630

“Шоира” Шароф Муқимовнинг ҳаётида қандай роль уйнайди...

Ўзининг ранг-баранг қўшиқлари, кинофильмлардаги роллари билан мухлислар эътиборидан қолмайдиган хонанда Шароф Муқимов ўзининг янги таронасини тақдим этмоқда. Композиция “Шоира” деб номланиб, нима учун айнан Шоира, Севинч эмас, деган саволимизга хонанда шундай жавоб берди.

“Шоира” Шароф Муқимовнинг ҳаётида қандай роль уйнайди...

Шароф Муқимов:
“Албатта, Севинч менинг ҳаётимдаги севинчим, лекин мен бу қўшиқни яратишимга ҳам арзирли сабаблар бор. Ўйлаб кўрсам, ижодим давомида ҳам ҳаётимда ҳам Шоира исмли яхши инсонлар билан кўп бора тўқнаш келган эканман. Илк ижодимни бошлаганимда 2004 йили “Чиройлисан тенги йўқ” қўшиғимга ишланган видеоклипда бош роль ижрочиси, яъни партнёримнинг исми Шоира эди. Бу қўшиғим ва видеоклип менга кутилмаган омадлар олиб келган. 2007 йилда “Ёлғон муҳаббат” видеоклипимда суратга тушган қизнинг исми ҳам шундай эди. Бу видеоклипим эса мени машҳур қилган. Орадан вақт ўтиб, Россия бўйлаб концерт дастурларимизни намойиш этиш таклифи тушиб, Шоира Отабекова билан бирга боришимиз маълум бўлганида жуда ҳурсанд бўлганман. Чиройли дастурларни ҳамкорликда ўтказдик ва ҳозирги кунда ҳам уларга ҳурматим чексиз. Бундан ташқари онам бетоб бўлиб қолганларида Ҳиндистонга боришимизда ўзининг ёрдамини аямаган ва ҳатто у ерга бориб қайтишимизда ҳам ҳамроҳлик қилган, дардимизга шерик бўлган қизнинг исми ҳам Шоира эди. Хуллас, мен ҳурмат қиладиган ва эъзозлашга арзигулик Шоира исмли аёлларимиз учун мазкур қўшиқнинг сўзи, мусиқаси ва аранжировкасини ўзим тайёрладим. Овоз режиссёри ва бек вокалист Саидаъло Юсуф. Мазкур қўшиғим тайёрланишида бу дўстимнинг хиссаси катта”.
Шароф Муқимовнинг ижодидан алоҳида ўрин олган навбатдаги ижод намунасини тинглаб баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol