Нилуфар Усмонова янги альбом тақдимотини ўтказди

Сана: 04.08.2015 4629 қайноқ

Нилуфар Усмонова янги альбом тақдимотини ўтказди

 

Бугун “Discovery” дўконида ўзбек шоу бизнесининг ёрқин намоёндаси, самимий ва шўх-шаддод хонанда Нилуфар Усмонова ўзининг янги альбом тақдимотини ўтказди.

Нилуфар Усмонова янги альбом тақдимотини ўтказди

 

Унда ОАВ ходимлари, хонанданинг ашаддий мухлислари ва фан клуб аъзолари иштирок этди. Сўнги альбомини бундан уч йил аввал мухлисларга тақдим этган хонанда навбатдаги қўшиқлар тўпламини “Дунё” деб номлади. Унинг айтишича, бу тўпламни қисқа фурсатда ёзиб тугаллади ва халқимиз ҳукмига ҳавола этди. Аллақачон “Discovery” дўконида янги альбомни мухлислар билан бирга тақдимотини ўтказиш одатга айланган. Нилуфар Усмонова ҳам шу анъанани давом эттирди.

Нилуфар Усмонова янги альбом тақдимотини ўтказди

 

Бошланишига хонанда тўплам ҳақида маълумот бериб,  ундаги бир нечта қўшиққа алоҳида тўхталиб ўтди. Ана ундан кейин оммавий ахборот вакиллари ва мухлислар томонидан берилган саволларга жавоб берди.

Нилуфар Усмонова янги альбом тақдимотини ўтказди

 

Нилуфар Усмонованинг “Дунё” номли ушбу альбомида 17 та қўшиқ жамланган. Булар:

“Қадримга ет”

“Севги қиссаси”

“Мактаб”

“Унутгин”

“Бир кунинг бахш эт”

“Чапанигина ўзбегим”

“Шака-бум”

“Ҳофиза онам”

“Эй бола”

“Куйла”

“Қор”

“Хуш келдинг баҳор”

“Илло”

“Ёр-ёр”

“Алла”

“Дона-дона”

“Дунё”

Кўриб турганингиздек, альбомда барчанинг қалбига яқин бўлган хит тароналар жой олган.

Нилуфар Усмонова янги альбом тақдимотини ўтказди

 

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Тақдимот давомида хонанда ўзининг ижодий янгиликлари билан бўлишди. 7-август куни “Дунё” тўпламидаги “Дона-дона”  композициясига ишланган видеоклип тақдимоти бўлиб ўтади.  Бундан ташқари, яна бир янги альбом устида иш олиб борилмоқда. Кутилаётган альбом  шу йилнинг куз ойида мухлислар этиборига ҳавола этилади.

Нилуфар Усмонова янги альбом тақдимотини ўтказди

 

Қизғин ижод уммонига шўнғиган Нилуфар Усмоновага омад тилаб қоламиз ва янгиликлар натижасини кутамиз. Шундай экан,  биздан йироқлашмаган ҳолда, энг қайноқ хабарларни кутиб қолинг.

Нилуфар Усмонова янги альбом тақдимотини ўтказди

 

Нилуфар Усмонова янги альбом тақдимотини ўтказди

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol