“Жанна моя” таронасига ишланган видеоклипни қарши олинг

Сана: 02.08.2015 3021 қайноқ

“Жанна моя” таронасига ишланган видеоклипни қарши олинг

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва хушовоз хонанда Бунёдбек Саидов томонидан куйланган “Жанна моя” таронаси сайтимиз орқали премьера қилинган эди.

 Мухлислар томонидан илиқ  қарши олинган бу мусиқий асарга видеоклип суратга олингани ҳам маълум. Бугун ана шу видеоклип тайёр ҳолатга келди ва сайтимиз орқали мухлислар эътиборига ҳавола этилмоқда. Тасвирга олиш жараёнидан тақдим этилган фоторепортажлардан катта қизиқиш уйғота олган бу клип барчангизга манзур келади деб умид қиламиз ва икки ижодкорга омад тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Раҳимхон ва Бунёдбек Саидов ижросидаги “Жанна моя” деб номланган бу таронанинг сўзи ва мусиқаси Феруз Абдуллаевга, аранжировкаси Жасур Бадалбоевга тегишли. Дуэт тарона илк бор Хонанда Бунёдбек Саидовнинг яккахон концерт дастурида ижро этилганидаёқ олқишларга сазовор бўлган эди. “Жанна моя” қўшиғига истеъдодли клипмейкер Дилмурод Агзамов режиссёрлигида видеоклип суратга олинган. Трек жанрида тасвирга туширилган клипда ҳар иккала хонанда замонавий имиджда намоён бўлган.

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol