"Жоним Ўзбекистоним" Шаҳзод Муродовдан премьера

Сана: 31.07.2015 3468

"Жоним Ўзбекистоним" Шаҳзод Муродовдан премьера

Ёш истеъдодли хонанда Шаҳзод Муродов Ватанимиз мустақиллиги байрами арафасида ўз мухлисларига туҳфа сифатида "Жоним Ўзбекистоним" номли янги композиция яратгани ва у тез кунларда премьера этилиши ҳақида маълум қилган эдик. 

Бугун ваъдага мувофиқ, мазкур композиция тингловчиларга туҳфа этилди. Ватанимизни мадҳ этувчи бу таронани тинглаган ҳар бир тингловчининг қалбида юртга бўлган муҳаббат туйғуси янада жўшди десак муболаға бўлмайди. Қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси муаллифи Нодир Азимов, аранжировка эса Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланган.

"Жоним Ўзбекистоним" Шаҳзод Муродовдан премьера

Хонанда мазкур қўшиқ учун профессионал ижодкорлар ҳамкорлигида видеоклип ҳам тасвирга олдирган. Пойтахтимизнинг гўзал гўшаларида олиб борилган суратга олиш жараёнларида таниқли ижодкор Ойбек Алиев режиссёрлик қилиб, истеъдодли оператор Сардор Аҳмедов тасвирга олиш ишларини бажарган. Чин юракдан куйланган қўшиқ ва ватанпарварлик ҳисси билан яратилган видеомаҳсулот халқимиз кўнглидан жой олишига биз ҳам тилакдошмиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol